Пахтада ўлган Шамсиддин оиласи президентга очиқ хат йўллади 32,599

Сирдарёда 2 октябрь куни пахта даласида вафот этган Гулистон Давлат университетининг 2-курс талабаси Шамсиддин Бобосаидов оиласи президент Каримов номига очиқ хат йўллаб, ўғлининг ўлими бўйича очилган жиноят ишини Республика Бош прокуратурасига ўтказишни сўрашди. Шамсиддин яқинларига кўра, маҳаллий прокуратура қотилликни яшириб, ишни ёпиш ҳаракатида бўлгани учун президентга мурожаат қилишга мажбур бўлишган.Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги Боёвут-3 посёлкаси, С. Айний маҳалласида истиқомат қилувчи Бобосаидовлар оиласи 19 яшар ўғли Шамсиддин Бобосаидовнинг пахтада уриб ўлдирилгани бўйича ишни кўраётган маҳаллий прокуратура ишидан ва тиббий экспертиза натижаларидан норози бўлиб, президент Ислом Каримов ва Бош прокурор Рашиджон Қодиров номига очиқ хат йўллади.